02:25 / 28.11.2022
16435

ЖЧ-2022. Испания ва Германия ўртасидаги марказий баҳсда кучлар тенг келди

Фото: FIFA

Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида E гуруҳида 2-тур ўйинлари якунланди. 

Марказий баҳсда Испания Германия билан тўқнаш келди. Тенг курашлар остида кечган беллашувда ғолиб аниқланмади. Захирадан тушганлар тўп киритишди — Моратанинг голига Фюллькруг жавоб берди.

Гуруҳнинг биринчи ўйинида Коста-Рика Японияни минимал ҳисобда енгганди.

1 декабрь куни бўлиб ўтадиган сўнгги турда Испания (4) Японияга (3) қарши ўйнаса, Германия (1) Коста-Рика (3) билан рўбарў келади.

ЖЧ-2022. 2-тур. Е гуруҳи
Испания — Германия 1:1

27 ноябр, «Ал Байт»
Голлар: Мората (62) — Фуллкруг (83).
Испания – Симон, Карвахаль, Лапорт, Родри, Альба (Бальде, 82), Бускетс, Педри, Гави (Уильямс, 66), Ольмо, Асенсио (Коке, 66), Ферран Торрес (Мората, 54). 
Германия – Нойер, Керер (Клостерманн, 70), Рюдигер, Зюле, Раум (Шлоттербек, 87), Гундўған (Сане, 70), Горетцка, Киммих, Мюллер (Фюллькруг, 70), Гнабри (Ҳофманн, 85), Мусиала.
Огоҳлантиришлар: Керер (37), Бускетс (44), Горетцка (58), Киммих (60).

Мавзу
Қатар-2022
20 ноябр куни Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланди.
Барчаси
Top