10:11 / 01.06.2018
13013

Чет тили ўқитувчиларига ойлик устама белгилаш учун тест қачон бўлиб ўтиши айтилди

Чет тили ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовлари 2018 йил 7-8 июнь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.

«Тест жойи, куни ва вақтини натижаларини “Шахсий кабинет” орқали аниқлашингиз мумкин», - дейилади хабарда.

Тест синови топшириладиган бино ҳудудига белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин етиб келиш кераклиги айтилади. Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча тест синови ўтказилмайди.

Top