00:06 / 07.06.2018
16670

Президент ташриф буюрган ҳарбий қисмда жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказилмоқда

Андижон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўқув йили режасига асосан 5 кунлик жанговар тайёргарлик машғулотларига жалб этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳарбийлар ўзларига бириктирилган қурол-аслаҳалар билан майдонда саф тортган ҳарбий хизматчиларга батальон командири томонидан ҳарбий-сиёсий вазият, шартли душман ва уни енгиш усуллари етказилди ҳамда жанговар буйруқ берилди. Қисқа вақтда тайёрланган шахсий таркиб 30дан зиёд жанговар техникаларда 120 км масофага марш юрди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Дала ўқув майдонига етиб келган бўлинмалар билан 10та ўқув жойида амалий машқлар ташкил этилди. Тактика, топография, муҳандислик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, алоқа тайёргарлиги, жанговар машиналарни бошқариш, қуроллардан кундузи ва тунда  ўқ отиш бўйича ўтказилган ҳарбий машқлар ҳарбийларнинг билим ва малакасини оширишга хизмат қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Top