Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 4 тоннадан зиёд Аи-92 бензини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Андижон шаҳрида 4 тоннадан зиёд Аи-92 маркали бензин ёнилғиси ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда «Ўзэнергоинспекция».
Маълум қилинишича, ҳолат Ички ишлар вазирлигининг Андижон вилоят бошқармаси ва «Ўзэнергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди. Андижон шаҳри, «Ишчилар» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Ш. ўз хонадонида техник талабларга зид равишда бензин ёнилғисини сотаётгани маълум бўлди.
Хусусан, ушбу хонадонда бўлган юк автомашинасидан жами 4 тонна 910 литр Аи-92 маркали бензин ёнилғиси бўш елим идишларга қуйиб олинаётганда аниқланди. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу бензин ёнилғисини Фарғона шаҳрида жойлашган МЧЖга қарашли корхонадан ҳеч қандай ҳужжатларсиз (юк хати, шартномасиз, сертификасиз) жами 47 млн 900 минг сўмга сотиб олингани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
13:34 / 21.06.2026
Қримда бензин сотиш тўхтатилди
12:09 / 20.05.2026
Андижонда 5 млрд сўмлик сохта дори маҳсулотлари аниқланди
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
23:08 / 09.04.2026