09:51 / 11.06.2018
7335

“Дамас” учун қалбаки шартнома тайёрлаб, 500 доллар ва 61 млн сўм олган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда маҳкама ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, унинг давомида фуқаро Б. фуқаро Ё.га “Дамас Лабо” русумли автомашинани “TOSHKENTDEU” автосалонидан олиб беришни ваъда қилиб, ўғли Х. номига расмийлаштирилган қалбаки шартномани тайёрлаб бериб, 500 АҚШ доллари ва 61 млн. 500 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top