19:31 / 14.06.2018
13862

Равшан Эрматов, Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев дастхати туширилган ЖЧ-2018 тўпларини ютиб олинг!

Футбол оламидаги энг катта воқеа – Жаҳон чемпионати стартига саноқли соатлар қолди. Футбол мухлислари учун катта байрам ўлароқ бу турнир бир ойдан ошиқроқ давом этади. Дунёнинг сара терма жамоалари сайёранинг энг зўри бўлиш учун куч синашадилар.

Фото: Olcha.uz

Ана шу турнир шукуҳидан четда қолмаслик учун Olcha.uz интернет дўкони Сиз азизларга ажойиб совғалар тайёрлади. 32 кун давом этадиган акцияда нафақат футбол ишқибозлари, балки ҳамма иштирок этиши мумкин.

Демак, Olcha.uz’дан “32”акцияси!

Дунёнинг етакчи ҳакамларидан бири Равшан Эрматов ўз бригадаси билан Жаҳон чемпионати ўйинларида ишлаш учун кетишдан олдин биз тақдим этажак 32 тўпга ўз дастхатини қолдирди.

Шунингдек, ушбу тўпларга таниқли футбол шарҳловчилари Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев ҳам имзо чеккан!

Ана шу дастхатлар туширилган 2018 йилги Жаҳон чемпионати тўплари айнан Сизники бўлиши мумкин!

YouTube

Tas-IX

Бунинг учун Olcha.uz интернет дўконидан бирор буюм харид қилинг. Нима харид қилишингизнинг аҳамияти йўқ, асосийси, унинг қиймати 100 минг сўмдан юқори бўлса бас!

Билингки, Муҳаммад Салоҳ, Криштиану Роналду, Лионель Месси, Иско Аларкон, Эдинсон Кавани, Неймар, Ҳарри Кейн, Хамес Родригес, Эден Азар ва бошқа юлдузлар ҳам айнан биз Сизга тақдим этмоқчи бўлганимиз каби тўпларда ўйнайдилар – голлар урадилар, ғалабалар қозонадилар. Лекин уларда Равшан Эрматов, Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиевнинг дастхатлари бўлмайди.

Фото: Olcha.uz

Акция ғолиблари тасодифий танлаш усули орқали Random.org сайтида аниқланади.

Акция ғолиблари аниқланадиган саналар:

29 июнь 2018 йил – 16 нафар ғолиб

15 июль 2018 йил – 16 нафар ғолиб

Батафсил маълумот Olcha.uz сайтида.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top