Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида гуллаган лойиҳа – Olcha.uz интернет дўкони Ватанимиз спорти, хусусан футболи ривожи йўлида ўз ҳиссасини қўшишга бел боғлаган.

Дўстлар, футболсеварлар! Olcha.uz энди Сиз билан!

Фото: Olcha.uz

Olcha.uz интернет дўкони Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга, буюк тарих ва нурли келажаги бор жамоа - Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ҳар икки томоннинг манфаатлари асосида энди Ўзбекистоннинг кўп марта чемпиони ва кубоги эгаси, юртимиздан ташқарида ҳам таниқли бўлган, кўплаб турнирлар иштирокчиси ва ғолиби, водий футболи пешқадамларидан бири «Нефтчи» футбол клуби энди Olcha.uz билан дўст тутинди.

Ҳамкорлик ҳақида клуб маркетинг бошлиғи Умиджон Назирдинов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

«Нефтчи» Фарғона вилоятининг бош жамоаси ҳисобланади. Умуман олганда, тарихий клубимиз Ўзбек футболида ўз ўрнига эга саналади. Замон ривожланиб бормоқда, футболга бўлган эътибор бугун аъло даражада.

Бошқа профессионал клублар қатори «Нефтчи» жамоаси ҳам медиа ва маркетинг соҳасида бир қатор истиқболли лойихаларни амалга оширишни мақсад қилган. Юртимиздаги етакчи интернет дўкони ҳисобланадиган Olcha.uz билан ҳамкорлик бошлаганимиздан хурсандмиз.

Бу ҳамкорлик ҳар икки тарафнинг номини янада оммалаштиришига, медиа ва маркетинг соҳалари ривожини янги босқичга олиб чиқишига ишонамиз, - дейди Умиджон Назирдинов.

Фото: Olcha.uz