19:24 / 14.06.2018
8575

Тўртинчи сектор раҳбари икки нафар фуқаронинг кўзи операция қилинишини зиммасига олди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тўртинчи сектор раҳбари – Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсунов ва мутасаддилар сектор ҳудудидаги хар бир хонадонга уйма-уй юриб, аҳолининг муаммоларини ўрганишди. Муборак Рамазон кунлари кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар холидан хабар олинди.

Фото: Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси

Хусусан, Чилонзор тумани, “Дўмбиробод” маҳалла фуқаролар йиғини Серқуёш кўчасида яшовчи Муножат Файзуллаева 2 нафар ўғли борлиги ва уларнинг иккаласининг хам кўзлари заиф кўриши ва жарроҳлик амалиёти учун маблағ етарли эмаслигини маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси

Сектор раҳабарининг саъй-ҳаракати билан Муножат Файзуллаеванинг иккала фарзандлари “Nurmed” клиникасида операция қилинадиган бўлди. Ҳозирда улар тиббий кўрикдан ўтказилиб операцияга тайёрланмоқда.

Уйма-уй юриб, ўрганиш жараёнида Чилонзор тумани, Ўсмур 1-тор кўчаси 11/1-уйда яшовчи Феруза Хамралиева яшаб турган уйи деворлари нураб, ачинарли аҳволга келиб қолганлиги, хонадон эгаси кам таъминланган оила бўлганлиги сабабли таъмирлаш ишларини бажара олмаётганлиги маълум бўлди. Мутасаддиларнинг кўмаги билан қурилиш ишлари бошланиб, ҳовли ва унинг атрофи ободонлаштирилди.

Фото: Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси

Феруза Хамралиевага тикувчилик машинаси ажратилиб, уйида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш имконияти яратилди.

Фото: Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси

Чилонзор туманида жойлашган “Тошкент транспорт касб-ҳунар коллежи”да ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам бевосита ҳудудларни комплекс ривожлантириш, ободонлаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва бу борада олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилди.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш, иссиқ сув ва электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди. 

Кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 5та оилага тикув машинаси ҳамда 4та оилага микротўлқинли печь тақдим қилинди.    

Top