18:00 / 16.06.2018
9682

Ҳайдовчи йўл қоидасини бузгани сабаб 2 киши вафот этиб, 3 киши жароҳат олди

Фарғона туманида 15 июнь куни ушбу туманда яшовчи А.М. ўзининг бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасини “Олтиариқ-Водил” йўлида ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб қаршисидан келаётган Фарғона туманида яшовчи Х.Т. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада “Кобальт” автомашинаси йўловчилари, шу туманда яшаган М.М. исмли аёл олган жароҳати сабаб воқеа жойида, Н.Ҳ. исмли аёл эса касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган.

Шунингдек, “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси А.М. ва яна бир йўловчиси, марҳума Н.Ҳ.нинг набираси мактаб ўқувчиси  М.А. ва “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Х.Т. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Top