Фарғонада Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари учрашди
Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов, Қирғизистон МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев ва Тожикистон МХДҚ раиси Соймўмин Ятимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: ДХХ
2024 йилнинг 6 май куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Соймўмин Ятимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида томонлар минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид барча муаммолар тўпламини атрофлича муҳокама қилди. Терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, ноқонуний миграция, контрабанда ва трансчегаравий характердаги бошқа таҳдидларга қарши курашиш каби долзарб соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар давлатлар ўртасида чегарадош ҳамкорлик ва умуман олганда, яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Мулоқот чоғида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараларини делимитация қилиш билан боғлиқ кун тартибидаги масалалар, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарани демаркация қилиш масалалари конструктив тарзда кўриб чиқилди.
Учрашув иштирокчилари қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз давлат чегараларини демаркация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича келишувларга эришди ва томонларнинг ўзаро манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаб олди.
Музокаралар якунида Қирғизистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси аъзоларига чегаранинг қолган участкаларини мувофиқлаштириш, шунингдек, тегишли икки томонлама шартномани тайёрлаш ва имзолаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
Мавзуга оид

12:00 / 23.06.2025
Аэропортда танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс ушланди

18:19 / 20.06.2025
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

09:14 / 18.06.2025
“Айбсиз бўлса, нега яшириниб юрибди?” – Фарғона вилояти ИИБ ресторанга уюштирилган “маска-шоу”га изоҳ берди

19:26 / 17.06.2025