Жаҳон чемпионати B гуруҳининг сўнгги туридан ўрин олган Испания ҳамда Марокаш терма жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Равшан Эрматов бошқарган ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Испания сафида Иско ҳамда Аспас ўз ҳисобига 1тдан гол ёзиб қўйган бўлса, Марокаш терма жамоасининг голлари Бутаиб ҳамда Эн-Несири томонидан киритилди.
Испания терма жамоаси плей-оффга 1-ўринни эгаллаган ҳолда чиқди ва 1/8 финалида Россия терма жамоаси билан куч синашади. 1 очко тўплаган Марокаш терма жамоаси эса мусобақани тарк этди.
ЖЧ-2018. В гуруҳи
Испания - Марокаш - 2:2 (1:1)
Голлар: Бутаиб, 14 (0:1). Иско, 19 (1:1). Эн-Несири, 81 (1:2). Аспас, 90+3 (2:2).
Испания: де Хеа, Карвахаль, Пике, Серхио Рамос, Жорди Альба, Сильва (Родриго, 84), Бускетс, Тиагу Алькантара (Асенсио, 74), Иско, Иньеста, Диегу Коста (Аспас, 74).
Марокаш: Мунир, Дирар, Да Кошта, Саисс, Хакими, Н.Амрабат, Эль-Ахмади, Буссуфа, Беланда (Фажр, 63), Зиех (Буаддуз, 85), Бутаиб (Эн-Несири, 72).
Огоҳлантиришлар: Эль-Ахмади, 22. Н.Амрабат, 29. Да Кошта, 31. Буссуфа, 31. Зиех, 85. Мунир, 88. Хакими, 90+3.
Ҳакамлар: Эрматов, Расулов, Саидов (Барчаси Ўзбекистондан).