08:34 / 02.07.2018
10559

Лондон ҳайвонот боғида ҳайвонларни иссиқдан сақлашнинг ноодатий усули қўлланмоқда (видео)

Лондон ҳайвонот боғида ҳайвонларни иссиқ ҳаводан сақлаш учун уларга ноодатий музқаймоқ беришга қарор қилинди.

Ширинлик турли қўшимчалардан иборат шарбатдан тайёрланган муз бўлаклари кўринишида бўлиб, унда шакар йўқ. Мисол учун, горилла ва саймири маймунларига уруғлар, ёнғоқ ва нўхат қўшилган музқаймоқ берилмоқда.

Видеода ширинлик ҳайвонларга жуда хуш келаётганининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Top