08:21 / 25.07.2018
26521

Янгиобод тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди. Ундан аввалги раҳбарга нисбатан жиноят иши очилганди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.

Қуйидагилар ҳудудий тизимларда раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

подполковник Рустамбек Убадуллаевич Умматқулов - Жиззах вилояти Янгиобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Баҳодир Эргашевич Арсланов - Қашқадарё вилояти Қарши тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ буғдой ўрими мавсумида фуқарони урган Янгиобод ИИБ бошлиғига нисбатан жиноят иши очилгани хабар берилганди.

Top