Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ҳудудида Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигонини ташкил этилиши белгиланмоқда. Унинг асосий вазифаси этиб ходимларнинг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш бўлади.
Полигонни 2025 йил 31 декабрга қадар қуриб битириш топшириғи берилган.
Шунингдек, киритилаётган ўзгартиришлар билан жазони ижро этиш муассасаларининг ДУКларни ташкил этиш ваколатлари бекор қилинмоқда: эндиликда жазони ижро этиш муассасалари хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан ҳамкорликда фаолият юритиш ҳуқуқига эга.










