19:51 / 27.07.2018
14203

Тожикистон президенти Роғун ГЭС биринчи агрегатини кузда ишга тушириш топшириғини берди

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Роғун ГЭСининг биринчи навбатини шу йилнинг кузида ишга тушириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш борасида мамлакат ҳукумати ва гидроэлектростанция раҳбариятига чоралар қабул қилиш топшириғини берди, деб хабар берди мамлакат президенти матбуот хизмати.

Имомали Раҳмон Роғун ГЭСи қурувчилари ва бошқа масъул шахсларга ҳам қурилиш-монтаж ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш бўйича барча чораларни кўришни буюрди.

Роғун ГЭСи лойиҳасига кўра ҳар бирининг қуввати 600 МВтни ташкил этувчи 6 агрегатдан иборат бўлади. 

Гидроэлектростанциянинг тупроқ-тошли тўғони баландлиги 335 метр бўлиб, у мазкур типдаги энг баланд тўғон ҳисобланади. 

Top