Ўзбекистонда Италия саноат парки пайдо бўлади

Фото: Ўзбекипаксаноат
Италияда “Ўзбекипаксаноат“ уюшмаси ташаббуси билан ипакчилик мавзусида Халқаро форум бўлиб ўтди.
Римда бўлиб ўтган форум иштирокчиларига “Ўзбекипаксаноат“ уюшмаси раиси Б.Шарипов мамлакатдаги қулай бизнес муҳит, пиллачилик тармоғи, истиқболли бизнес лойиҳалари, экспорт имкониятлари, шунингдек, агросаноат мажмуйига кирувчи бошқа соҳаларнинг ривожи учун президент яратиб бераётган имкониятлар, имтиёз ва қулайликлар тўғрисида сўзлаб берди.
Форумда йиғилганларнинг кўпчилиги Ўзбекистон билан ҳамкорликда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, бир қатор вилоятларда йирик индустриал парк қуриш ниятида эканлигини билдирдилар.
Мавзуга оид

21:58 / 21.04.2025
Италия бош вазири Марказий Осиё лидерлари билан кўришади

11:51 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистонга ташриф буюради

11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди

11:54 / 31.03.2025