12:34 / 30.07.2018
28273

Монополия, валюта ва коррупциялашган ҳолат. Автосаноат тизимидаги муаммолар саналди

Фото: UzNews

“Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов Ўзбекистондаги автомобиль саноати муаммолари ҳақида фикр билдириб ўтди.

“Автомобиль саноатининг ёмон ҳолатга тушиб қолиши бўйича 3-4та йўналишни белгиладим. Биринчиси - бутун дунёда инқироз бўлди. Биз жуда кўп автомобилларни экспорт қилар эдик. Бу инқирознинг таъсири биздан ҳали кетгани йўқ. Чунки бошидан соғлом рақобатга чидаши мумкин бўлган тизим яратилмаган. Монополияга суяниб қолган ҳолда фаолият олиб борилган. Биз буни бартараф этамиз. 

Кейингиси: носоғломликка олиб келган тизим, яъни икки хил курснинг бўлгани. Ҳозир девальвация, доллар бирга бир кўтарилди, бироқ автомашиналар нархи унчалик ошмади. 50 фоизгача бўлган эҳтиёт қисмларини валютага олмаймиз, қолган ҳаммасини валютага келади. Биз машиналар нархини 50 фоизгача оширмаганмиз. 

Шунингдек, коррупциялашган ҳолат. Имтиёз, преференциялар кўп берилган жойда коррупция ривожланади. Бизда интеллектуал мулк ҳам йўқ. 

Буларни бирданига тузатиб бўлмайди. Сабаби бу соҳани умуман йўқотиб қўйишимиз мумкин. Кадрларни талаб даражасида ўқитамиз, иш жойи яратилади”, - дейди Умурзоқов.

Top