23:49 / 07.08.2018
13680

«Илм маблағга айланса, ана шу инновация​». Инновацион ривожланиш вазири билан эксклюзив суҳбат​

Фото: KUN.UZ

Инновацион ривожланиш вазирлиги битта йўналишда иш олиб бормайди. Инновациялар турмушнинг барча соҳаларида, хусусан давлат ва жамият қурилиши, фан-таълим ва соғлиқни сақлашда жуда зарур, деб фикр билдирмоқда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов.

«Инновация аслида кенг тушунча. Бизнинг назаримизда ғарбда мавжуд инновацияни ўзлаштириш ҳам инновация тарзида талқин этилади. Лекин, бу - технология трансфери. 

Бизнинг олдимизга қўйилган катта вазифалардан бири билимни пулга айлантириш, саноатга асосланган иқтисодиётимизни илм-фанга асосланган хўжаликка айлантиришдан иборат», дейди у. 

Вазирнинг айтишича, Ўзбекистонда кўплаб салоҳиятли олимлар, илмий ходимлар турли тадқиқот марказларда, институт ва университетларда фаолият олиб боради. 

«Уларда билим йўқ эмас, бор. Демак, аввало, пул берилган, сўнгра бу билимга айланди. Лекин шу билим ҳолатида турибди, агар биз билимни маблағга айлантиролсак, яъни knowledge based economy десак, бу инновация бўлади. Шу пайтгача бизнинг камчилигимиз шунда эдики, зўр илмимиз бор, лекин буларни ҳеч қачон маблағга айлантирмадик», дейди вазир.

Хона ва токчаларда турган илмий ишлар қисман ва тарқоқ ҳолда саноат тармоқлари амалиётида қўлланилган, бироқ бу камлик қилади. 

«Тизимли равишда илм пулга айланмаган, иқтисодиётга ҳам катта фойда бермаган. Саломга аликдай, фойда келтирмагандан кейин, илм-фанни молиялаштириш масаласи ҳам сустлашган. Шунинг учун, топширилган вазифалардан бири - олимларнинг ишланмаларини тижоратлаштириш», деб қўшимча қилади Абдураҳмонов. 

Суҳбатнинг тўлиқ шаклини томоша қилиш учун қуйидаги ҳаволага босинг.

Top