10:12 / 16.08.2018
3086

ХХРда АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо музокараларининг янги босқичи қачон ўтказилиши маълум қилинди

Фото: РИА «Новости»

Савдо музокараларини давом эттириш учун август ойининг иккинчи ярмида АҚШга сафар қиладиган делегацияга Хитойнинг тижорат вазири ўринбосари Ван Шоувэнь раҳбарлик қилади. Бу ҳақда ХХР Тижорат вазирлигининг баёнотига таянган ҳолда Reuters хабар берди.

Тижорат вазирлигидан таъкидлашларича, музокаралар Америка томонининг ташаббуси билан ўтказилади. АҚШ делегациясига молия вазирининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Дэвид Малпасс раҳбарлик қилади.

Хитой савдо идораси баёнотида қайд этилишича, Хитой бир томонлама иқтисодий чораларга рози бўлмайди, бироқ савдо масалалари бўйича мулоқотни олқишлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши янги даражага чиққани хабар берилганди.

Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Хитой Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) Вашингтонга қарши даъво билан мурожаат қилган. 

Top