13:33 / 22.08.2018
37135

Манбалар: Тошкентда 23:00дан сўнг озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар ёпилмаслиги керак

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Аввалроқ, Тошкентда соат 23:00дан кейин баъзи жойларда озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар ишламай қолгани хабар қилинганди.

Тунги клубда содир бўлган воқеадан сўнг, тадбиркорлар 21:00дан кейин алкоголь маҳсулотларини сотишга, 23:00дан кейин эса умумий овқатланиш ерларида сотишга тақиқ ҳақида огоҳлантириш олишни бошладилар.

Тегишли кўрсатма 11 август куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов томонидан видеоселектор йиғилиш чоғида берилган.

Ўзбекистон Миллий гвардиясидаги Kun.uz манбаларининг таъкидлашича, бу жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун амалга оширилган. Ҳукумат 21:00дан кейин алкоголь маҳсулотларини сотиш ва 23:00дан кейин умумий овқатланиш жойларида сотишни ҳақиқатдан ҳам тақиқлаган.

Шу билан бирга, бошқа дўконлар ва дорихоналар фаолияти тақиқланмаган, дея таъкидлайди манбалар.

«Катта эҳтимол билан, айрим профилактика инспекторлари кўрсатма моҳиятини тушунишмаган. Озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар фаолияти тақиқлангани йўқ», - дея қайд этди улар. 

Top