Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда май ойида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди
Иссиқ сув таъминотининг баҳорги ўчирилиши апрел ойида бошланди, май ойида ҳам давом этади.
Тошкент шаҳар иссиқ сув таъминотида 15 апрелдан бошлаб 4 кунлик узилишлар бўлиши ҳақида хабар берилган эди. Иссиқ сув таъминотининг баҳорги ўчирилиши май ойида ҳам давом этади.
Veolia Energy Tashkent манзиллар ва ўчириш саналарини эълон қилди:
- Мирзо Улуғбек тумани, 1-сон “Югнакий-1” қозонхонаси: 27—31 май. Югнакий даҳаси 6,19,20,21,22,23,24, 24, 25, 26, 26а, 26б-уйлар;
- Мирзо Улуғбек тумани 3-сонли “Геофизика” қозонхонаси: 20—24 май. “Ҳумоюн” даҳаси Элбусинов кўчаси, 39-44-уйлар, Дўстлик кўчаси 1,3-уйлар;
- Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-4 14/2 “Азамат-3” қозонхонаси: 13—17 май. ТТЗ-4 даҳаси 1,2,3,4,5,6,7,8,9,10,11,12,13,14,15,24-уйлар;
- Мирзо Улуғбек тумани, “Фаробий-3” 3/1-сонли қозонхона: 6—10 май. 14,15,16,17,18,46, 47,48,49,50,51,52-уйлар, 382-сон мактабгача таълим муассасаси, 256-мактаб, 120-мактаб, 20-мусиқа мактаби.
- Мирзо Улуғбек тумани Югнакий даҳаси, “Фаробий -1” 2/1-сонли қозонхона: 1—3 май. 31,32,34,35,36,37,38,44,45-уйлар, ОПМ-112;
- Мирзо Улуғбек тумани “Қори-Ниёзий 1,2” қозонхонаси: 13—17 май. Қори-Ниёзий кўчаси, 1,2-уйлар;
- Шайхонтоҳур тумани “Термиз-1” қозонхонаси: 6—8 май. Самарқанд Дарвоза даҳаси, Термиз кўчаси 1-уй;
- Шайхонтохур тумани “Термиз 2” қозонхонаси: 13—15 май. Самарқанд Дарвоза даҳаси, Термиз кўчаси 2-уй.
- Шайхонтоҳур тумани “Ёзувчилар уйи” қозонхонаси: 16—17 май. Қозиробод 2-ўтиш йўли, 1-7-уйлар;
- Миробод тумани “26 Боку комиссарлари” қозонхонаси: 6—10 май. Мирзо Жаҳонгир кўчаси 6, 8, 8а, 11, 11/1-уйлар, Камалина кўчаси 36-уй;
- Миробод тумани “57-мактаб” қозонхонаси: 22—24 май. Эркин кўчаси 9/5, 9/6-уйлар; 57-мактаб;
- Олмазор тумани “Сағбон 30” қозонхонаси: 1—2 май. Сағбон кўчаси, 30-уй;
- Яшнобод тумани “Фарғона йўли 95а” қозонхонаси: 27—31 май. Фарғона йўли кўчаси, 95а, 1-13-уйлар, М, Ашрафий, 32, 6-уйлар; 231-мактаб, 79-боғча;
- Яшнобод тумани “Янгиобод” қозонхонаси: 6—10 май. Охангарон шоссеси 1-8-уйлар, Авиасозлар-4 даҳаси 68/1.70-уйлар, Донишманд кўчаси 33, 33/1-уйлар, Мурувват кўчаси 1/1, ½-уйлар; 58-ҳарбий шаҳарча даҳаси, 28-уй, 227-мактаб, 230-мактаб; 28-Оилавий поликлиника;
- Яшнобод тумани “22-Авиагородок” қозонхонаси: 20—24 май. “Учувчилар шаҳарчаси” даҳаси;
- Бектемир тумани “Водник” қозонхонаси: 13—17 май. “Сувсоз” даҳаси;
- Бектемир тумани “Виза” қозонхонаси: 20—24 май. Олтин топган кўчаси 3, 5, 8а, 8б, 8c, 15,17,19,19а,19б, 21, 23, 25, 27, 31а, 31б-уйлар, Тошкент кўчаси 34,38,40,42,44,46,48,50,52,54,56,57,58,59,60-уйлар, 570-болалар боғчаси.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026