Ўзбекистон делегацияси Франция Сенати билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Франциядаги Ўзбекистон элчихонасида Франция Сенати раисининг дипломатик маслаҳатчиси Юбер де Кансон билан учрашишди.
Парламентаризм соҳасида Франциянинг бой тажрибасини инобатга олиб, икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Қонунчилик палатаси ҳузурида яқинда таркиби янгиланган «Ўзбекистон-Франция» дўстлик гуруҳи иш олиб бораётган бўлса, француз Сенати ва Олий Мажлис Сенати ўртасида парламентлараро гуруҳ ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон парламенти билан ҳамкорликни самарали олиб бориш мақсадида Франция Республикаси парламенти палаталарида ҳам парламентар ҳамкорлик гуруҳлари ташкил этилган.
Учрашув якунида икки томон ҳам ҳамкорликни ривожлантириш ва парламентлараро муносабатларни чуқурлаштиришга қизиқиш билдиришди.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024
Ўзбекистонда YouTube’га кириш секинлашгани айтилган хабарлар рад этилди
23:00 / 13.06.2024