11:34 / 27.08.2018
14414

Самарқандда эркак ўз укасини қайчи билан ўлдириб қўйди

Фото: KUN.UZ

25 август куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида яшаган Р.Т. қорин қисмидаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, аммо у кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 26 август куни вафот этган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 24 август куни марҳум Р.Т.нинг шу қишлоқда яшовчи акаси К.Т. уйида ўзаро жанжал оқибатида унинг қорнига қайчи билан жароҳат етказганлиги аниқланган ва К.Т. қўлга олинган.

Top