10:35 / 19.09.2018
17759

Тошкентда банклардан бирининг мутахассиси 12 минг долларни сотаётган вақтида ушланди

Фото: KUN.UZ

Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаро С.А.нинг аризасига асосан ХТБ “Давр банк” амалиёт бошқармаси олдида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Мазкур банкнинг 1-тоифали мутахассиси Д.Т. З.А. билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, З.А. истиқомат қилаётган яшаш манзилида ноқонуний чет эл валюта олди-соттиси фаолиятини амалга оширишда “яма” сифатида фойдаланиб келинган хонадондан 12.000 АҚШ долларини банк олдига олиб келиб, ҳар бир АҚШ долларини 7.990 сўмдан ҳисоблаб, С.А.га 95,8 млн. сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтда ушланиб, улардан 12.000 АҚШ доллари олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Т ва З.А.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top