Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди
Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар ушланди.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ҳамда ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаролар А.Р., И.И. ва бошқалар Яшнобод тумани ҳудудида жами 18 800 қалбаки АҚШ долларини фуқаро А.Қ.га 141 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, улардан жами 283 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026