09:44 / 26.09.2018
22420

Сурия Россиянинг С-300 комплекслари етказиб берилиши қандай оқибатларга олиб келишини маълум қилди

Фото: Depositphotos

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Файсал Мекдад мамлакат ҳудудига Россиянинг С-300 комплекслари етказиб берилишининг оқибатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.

Мекдаднинг айтишича, мамлакат армиясида С-300 комплексларининг бўлиши Исроил томонини Сурияга зарбалар беришдан олдин ўйлаб кўришга мажбур қилади.

«Исроил ҳаракат қилиб кўрсин, биз эса худди аввалгидек ўзимизни ҳимоя қиламиз», - дея маълум қилди Мекдад. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль С-300 бўйича маълумотни ошкор этишдан бош тортганди. 

Top