17:06 / 03.10.2018
44164

Нурмагомедов Макгрегор билан жангдан аввал ўзбекистонлик мухлисларга мурожаат қилди

Аралаш йўналиш бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан жангдан аввал ўзбекистонлик мухлисларга қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирди.

«Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик қардошларга қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди ва Конор билан жангда охирига боришга ваъда берди»,  - дея хабар қилинади Instagram’да жангчининг кичик мурожаати жойлаштирилган Shownews саҳифасида.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by 🔥S H O W__N E W S__5 МЛН 👑 (@shownews_) on

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни Мутлақ жангчилар чемпионати 229 (UFC) мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Жангчилар Лас-Вегасдаги «Ти-Мобайл-арена»да куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов майда бўлакларга сочилиб кетишини айтганди.

Top