Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳабиб Нурмагомедов ММАдан бутунлай кетди
Доғистонлик аралаш жанг устаси Ҳабиб Нурмагомедов ММАдан тўлиқ кетди. Бу ҳақда Eagle FC промоушени президенти Шамил Зауров хабар қилди.
Нурмагомедов билан бирга тушган суратини ўз саҳифасига жойлаган Зауров шундай деб ёзди: «У спортдан кетди, лекин спорт уни ҳеч қачон тарк этмайди».
Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилдан буён жанг қилмаяпти, у охирги марта америкалик Жастин Гейджи билан жанг қилиб ғалаба қозонганди. Доғистонлик атлет ўзи ўтказган барча жангларида ғалаба қозонган ва профессионал фаолиятини мағлубиятсиз якунлаганди.
Нурмагомедов устози ва отаси Абдулманноб Нурмагомедов вафотидан кейин ортиқ жанг қилмасликка қарор қилганини айтганди. «Гейджи билан жанг фаолиятимдаги охиргиси бўлиши ҳақида онамга сўз бергандим ва бу сўзимнинг устидан чиқишим керак», деганди спортчи.
Шундан кейин Нурмагомедов аралаш жанг мусобақаларида мураббийлик ва ташкилотчилик билан шуғулланди. Эндиликда эса кўпроқ вақтини оиласига ажратмоқчи эканини айтган спортчи ММАдан бутунлай кетгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
20:49 / 23.10.2025
Олмалиқда мураббий болаларни калтак билан «тарбиялаб» келган. У бу иши учун узр сўради
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
18:33 / 15.08.2024