Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрининг 200 йиллиги муносабати билан шаҳардаги гуллар хиёбонида 200 нафар келинчакнинг никоҳ тўйи уюштирилди.
Чечен урф-одатларига кўра, куёв тўйда қатнашмайди.
Маросимда иштирок этган маҳаллий қарияларнинг РИА Новости’га ҳикоя қилиб беришича, келинчаклар қадимий чечен одати — «тил тугунини ечиш» маросимини ўташган ва шундан кейингина уларга гапиришга изн берилган. Келинчак, сухандонга сув келтиради, у келинчакдан ичишга изн сўрайди. Фақат рухсатни олгач, келинчакка ё пул, ёки совға берилади. Бу ҳар қандай суммадаги пул ёки қимматбаҳо совға ҳам бўлиши мумкин», дейишган қариялар.
Юбилейда Чеченистон раҳбари 200 та кам таъминланган оилага Грознийдаги янги квартираларнинг калитини ҳам топширган.
Грозний шаҳрига асос солинган йил дея 1818 йил ҳисобланади. Ўшанда Сунжи дарёси қирғоғида подшо генерали Алексей Ермолов буйруғига кўра «Грозний» қалъаси қурилади.