18:47 / 11.10.2018
19122

4 ёшли боланинг дуоси ижобат бўлмоқда. Нигора опа даволаниш учун Туркияга йўл олди

Эсингизда бўлса, «KUN.UZ» жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида даволанаётган бемор Нигора Исмоилова ҳолидан хабар олгандик. Унда Нигора опа Туркияда зудлик билан жарроҳлик амалиётини ўтказиши лозимлиги, бироқ маблағ масаласида оила қийинчиликка дуч келгани айтилганди.

Муҳтож оила аъзоси учун хайрия акциясини уюштиргандик. Орамизда охиратини ўйлаган, инсонларга ёрдам беришни асосий мақсади деб биладиган инсонлар ёрдами билан етарли маблағ йиғилди. Аллоҳ Таоло улардан рози бўлсин!

Youtube'да кўриш

Facebook'да кўриш

- Аллоҳга шукр, Ўзбекистонимизда яхши ва хайрли амалларни қиладиган инсон жуда кўп экан. Бизга ёрдам қўлини чўзишди. Бизга кўмаклашган инсонларга, давлат ташкилотларига ва бу хайрли ишни қилиш учун яхши ниятда дуода бўлаётганларга ҳам мингдан минг раҳмат. Аллоҳим уларни ўйлаган ният ва мақсадларига етказсин. Қилган эҳсонларини ўз даргоҳида қабул қилсин. Дуода бўлиб туринглар, Аллоҳ шифосини берса, даволаниб қайтамиз, - деб самимий тилакларини изҳор этди турмуш ўртоғи Расул ака.

Азиз ватандошлар, мана озми-кўпми кўпчилигимиз бир инсон ҳаёти сақланиб қолишига сабабчилардан бўлиб турибмиз, иншооллоҳ. Эр-хотин бегона юртга даволаниш учун кетишди. Уларни дуо қилиб Аллоҳ тўлиқ шифо ато этишини сўраб турайлик. Зора, уйда кутаётган яқинлари бағрига соғ-омон қайтиб келишса. Синовларни бошдан ўтказган камтар оила бахтли-саодатли бирга яшашни давом эттиришса.

Top