21:59 / 17.10.2018
4312

Мўғулистон Трамп ва Ким Чен Иннинг янги учрашувини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

Фото: AFP 2018 / SAUL LOEB

Мўғулистон ҳукумати Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг навбатдаги учрашувини ўтказишга очиқ. Бу ҳақда Мўғулистон ички ишлар вазири Дамдин Цогтбаатар маълум қилди. 

Цогтбаатар Мўғулистоннинг бундан асосий мақсади Шимолий Корея ва АҚШ ўртасидаги мулоқотнинг давом этишига кўмак беришдан иборатлигини таъкидлаб ўтган. 

Вазирнинг маълум қилишича, Мўғулистон ҳукумати жорий йилда Мўғулистон ва Шимолий Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 70 йиллиги муносабати билан Ким Чен Инни таклиф қилган. Икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар 1948 йил 15 октябрда ўрнатилган. 

Аввалроқ Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги янги учрашув яқин икки ой ичида бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилган. Жанубий Корея ОАВлари эса учрашув ноябрь ўрталарида Женева ёки Стокҳолмда бўлиб ўтиши мумкинлигини хабар қилган.

Top