23:38 / 26.10.2018
8009

Анқара Ар-Риёддан Қошиқчининг ўлдирилишида айбланаётганларни топширишни талаб қилмоқчи

Фото: AP / Emrah Gurel

Туркия бош прокуратураси журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишида гумон қилинаётган 18 кишини топшириш талаби билан Саудия Арабистонига мурожаат тайёрлаган. Бу ҳақда Туркия адлия вазирлиги сўзлаб берди.   

“Қошиқчининг ишини тергов қилаётган Истанбул бош прокуратураси адлия вазирлигига Саудия Арабистонидан қасддан содир этилган ушбу қотилликка алоқадор 18 кишининг топширилиши ҳақидаги сўровни жўнатган. Бугун олинган бу сўров Туркия ташқи ишлар вазирлигига Саудия томонига бериб қўйиш мақсадида жўнатилган”, деб айтилган хабарда.  

Top