21:30 / 08.11.2018
27002

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи даст кўтаришда жаҳон рекордини янгилаб, олтин медалга эга чиқди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

8 ноябрь куни мусобақа доирасида -102 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Акбар Жўраев чиқиш қилди. У даст кўтариш бўйича баҳсларда учта уриниш якунига кўра 180 кг. тош кўтарди ва жаҳон рекордини янгилади.

Шу тариқа, Жўраев даст кўтариш якунига кўра олтин медалга эга чиқди. Унда шунингдек, силтаб кўтариш ва иккикураш якунларига кўра медаль қўлга киритиш имкониятлари ҳам бор.

Бундан аввалроқ, -67 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик Достон Ёқубов даст кўтаришда 139 кг., силтаб кўтаришда 180 кг. тош кўтарди ва умумий ҳисобда 319 кг. натижа кўрсатган ва кумуш медал билан тақдирланганди.

Top