Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов спорт маркази ташкил этилади

Фото: AP
Президентнинг “Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа билан:
оғир атлетика спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари;
оғир атлетика бўйича барча ёш тоифасидаги терма жамоалар аъзолари билан индивидуаль ишлаш тизимини яратиш ҳамда улар профессионал тайёргарлигини ташкил этиш учун давлат бюджетидан молиялаштириладиган оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов спорт марказини ташкил этиш;
2025-2026-ўқув йилидан бошлаб давлат спорт таълим муассасаларида оғир атлетика бўйича давлат буюртмаси параметрларини ошириш;
оғир атлетикага ихтисослашган ҳудудларда аёллар оғир атлетикасини ривожлантириш юзасидан алоҳида дастурларни қабул қилиш ҳамда маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич замонавий инфратузилма ва жиҳозлар билан таъминланган оғир атлетика базаларини барпо этиш;
оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов спорт марказини Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Талабалар кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тасарруфидаги бино-иншоотларга оператив бошқарув ҳуқуқий асосида жойлаштириш;
оғир атлетика спорт турини 2023-2026 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастурини ҳамда 2023-2026 йилларда оғир атлетика спорт турини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш;
2024 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:
оғир атлетика бўйича хотин-қизлар ўртасида “Марказий Осиё очиқ чемпионати”;
оғир атлетика ва пара пауэрлифтинг бўйича нуфузли Uzbekistan Open халқаро турнири;
оғир атлетика бўйича Халқаро оғир атлетика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар;
оғир атлетика бўйича давлат спорт таълим муассасалари ўртасида “Ўзбекистон чемпионати” мусобақасини ўтказиш;
фаолияти давомида намуна кўрсатган юқори малакага эга тренер ва мутахассислар малакасини янада ошириш, замонавий билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишларини таъминлаш учун уларни миллий терма жамоаларнинг хорижда ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотлари ва халқаро мусобақалар жараёнига жалб этиш белгиланмоқда.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
Жаҳон | 18:21
-
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди
Жаҳон | 17:25
-
Ватиканда янги Рим папасининг инаугурацияси бўлиб ўтди
Жаҳон | 17:22
-
Дунёда қарийб 300 млн киши очлик ёқасида экани маълум қилинди
Жаҳон | 17:19
Мавзуга оид

16:48 / 31.01.2025
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига янги раис сайланди

20:45 / 15.03.2024
Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади

15:23 / 04.12.2023
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

13:16 / 13.05.2023