15:30 / 11.11.2018
7531

Тошкентда дзюдо бўйича Гран-При. Бугун ўзбекистонлик икки спортчи татамига чиқади

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-При турнири ҳал қилувчи паллага кирди.

Бугун, 11 ноябрь куни мусобақанинг охирги кунида эркаклар ўртасида -90 кг, -100 кг, +100кг, аёллар ўртасида эса -78 кг ва +78 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилди.

+100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бекмурод Олтибоев турнир давомида Украина, Тожикистон, Россия вакилларини мағлубиятга учратди ва финал йулланмасини қўлга киритди. Финал жанги бугун соат 17:00да бошланади. Олтибоев россиялик Сослан Бостановга қарши татамига чиқади. Терма жамоанинг яна бир вакили Ихтиёр Холмуратов эса бронза медали учун қозоғистонлик Ерассил Кажибаев билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳикматулло Тўраев германиялик рақибни енгиб, олтин медални қўлга киритган эди.

Айни вақтда, Ўзбекистон жамоаси 1та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медал олган ҳолда, умумий рейтингда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Top