Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Доҳадаги жаҳон чемпионатида иштирок этади
Жорий йил 7-14 май кунлари Қатар пойтахти Доҳада дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Унда иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасининг бир қисми 4 май куни Қатар пойтахтига йўл олади. 3 майда МОҚда мазкур чемпионатга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азиз Комилов, Илиас Илиадис бошчилигидаги миллий жамоа мураббийлар штаби, спортчилар иштирок этишди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азиз Комилов даставвал миллий жамоанинг умумий тайёргарлиги ҳақида тўхталар экан, ҳукумат томонидан бу борада барча шароитлар яратиб берилгани, спортчилар дунё биринчилигига сўнгги тайёргарликни Туркия ва Япония йиғинларидан кейин Самарқандда ўтказишганини таъкидлади.
Мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Илиас Илиадис эса Давлат Бобонов жароҳати сабаб ушбу дунё биринчилигида иштирок эта олмаслиги, қолган спортчиларнинг тайёргарлиги юқори даражада эканини маълум қилди. Спортчилар номидан Давлат Бобонов сўз олиб, жамоадошларининг ҳолати аъло даражада экани, ўзининг саломатлиги ҳам барқарор тикланиб бораётгани хусусида гапирди.
Шунингдек, Диёра Келдиёрова дзюдочи қизлар ҳам ушбу дунё биринчилигидан медаллар билан қайтишни мақсад қилишганини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
14:04 / 04.03.2026
Доҳада 500 нафардан ортиқ ўзбекистонлик меҳмонхоналарда қолмоқда
09:50 / 22.01.2026
Ўзбекистонлик мерган Осиё чемпионатида жаҳон рекордини ўрнатди
19:54 / 10.12.2025
Аш-Шаръадан Билл Гейтс, Клинтонгача: Доҳа форуми қандай ўтди?
11:41 / 23.11.2025