12:11 / 16.11.2018
23770

Бош прокуратура Самарқанддаги тест саволлар китоби бўйича ҳолатга ойдинлик киритди

Бош прокуратура Самарқанддаги тест саволлари китоби билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, Самарқанд спорт ўйини турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар ва спорт мактабида 2018-2019 ўқув йили учун Самарқанд давлат тиббиёт институтига ўқишга қабул қилиш бўйича 2018 йил 1 август куни ўтказилган тест синовларида қатнашган абитуриент Ш.Н.га ишлаш учун берилган ва Давлат тест марказида қатъий ҳисобда бўлган тест саволлар китобининг 5-варағи фотосурати номаълум шахс томонидан интернет орқали тарқатилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирувчиси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра 2018 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Қайд этилишича, ушбу қарорнинг қонунийлиги Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилиб, бир қатор қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш кераклиги боис, бекор қилиниб, қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказилишини ташкиллаштириш учун Самарқанд шаҳар прокуратурасига юборилган.

Билдирилишича, энди қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказилади

Top