22:30 / 26.11.2018
48979

Россиялик денгизчиларнинг Украина кемаларига ҳужуми муҳокамаси аудиоёзуви эълон қилинди

Украина Қуролли кучлари бош штаби Керчь бўғозидаги воқеа вақтида россиялик денгизчилар қандай ҳаракатлангани тасвирланган видеони, шунингдек, Россия кемаларидаги бошлиқларнинг ўзаро мулоқоти ёзилган аудиоёзувни эълон қилди.

Кадрлар Украина хизматлари томонидан муҳрланган, рус тилидаги музокаралар эса Россия томонидан тажовузкорлик рўй берганини тасдиқлайди.

25 ноябрь куни эрталаб Россия федерал хавфсизлик хизмати Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига ноқонуний киргани ҳақида хабар берди. Улар Одессадан Мариуполга йўл олган, аммо уларни Керч бўғозидан ўтказишмаган.

Видеода кўриш мумкинки, Россия ҳарбий-денгиз кучларининг «Дон» кемаси украинларнинг шатакчи кемасига бориб урилган.

Куннинг иккинчи ярмида расмий Киев Россияни Керч бўғози яқинида Украина кемаларини қўлга олишда айблади. 

Аудиоёзувда эса ҳарбийлар ҳужум режасини муҳокама қилишади: улардан бири раҳбарият ҳужум қилишга кўрсатма бергани ҳақида айтади. Амалиёт иштирокчилари бу ҳаракатларининг ўз карьераларидаги оқибатлари ҳақида ҳам сўзлашишган.

Бу ёзувлар «Россия Федерациясининг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти Қора денгиз ва Азов денгизидаги вазиятни издан чиқариш учун агрессив ҳаракатларни амалга оширишга розилик бергани учун далилдир», дейилади расмий Киев баёнотида.

Top