08:09 / 04.12.2018
11326

Мудофаа вазирлиги ҚВЗ терма жамоаси халқаро фестивалда иккинчи ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ҳамда ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган «Шарқ юлдузи» терма жамоаси Москвада бўлиб ўтган «Мудофаа вазирининг ҚВЗ кубоги» халқаро фестивалида иштирок этиб, 2-ўринни эгаллади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, ҳарбий ҚВЗ ўйинидаги ғолибликни Вольск шаҳридан бўлган «Махфий қурол» аёллар жамоаси қўлга киритди.

Иккинчи ўринга уч жамоа — Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг «Шарқ юлдузи» терма жамоаси, Краснодарнинг «Топ секрет» ҳамда Пензанинг «Пензалик артиллериячилар» жамоаси муносиб деб топилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Учинчи ўринга Дальневосток олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг (Россия Федерацияси) «Осторожно! ДВОКУ» жамоаси қўлга киритди.

Умумий ҳисобда ҚВЗ финалида саккиз жамоа иштирок этди. Ғолибларга совринни Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу топширди.

2 декабрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида фахрли ўринни қўлга киритган ҳамюртларимиз тантанали равишда кутиб олинди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, “Шарқ юлдузи” терма жамоаси 2017 йилда Москвада ўтказилган «Ҳамдўстлик ҚВЗ» ўйинларида биринчи марта иштирок этиб, 3-ўринни қўлга киритган эди. Ўшанда биринчи ва иккинчи ўринлар мезбон давлат жамоаларига насиб этган.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 2018 йилда Қуролли Кучлар куч тузилмалари ўртасида ўтказилган мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган. Ўзбекистон ҚВЗ Олий лигасининг бу йилги финалига йўлланма олган.

Top