15:56 / 05.12.2018
15805

2019 йил аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши қанчани ташкил этиши мумкинлиги айтилди

Фото: Flickr

2018 йил Ўзбекистонда аҳолига жон бошига ялпи ички маҳсулот ўсиши 1 211 АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлигининг 2019-2021 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозига доир лойиҳасида айтилади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Қайд этилишича, 2019 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши 1 494 доллар, 2020 йилда - 1 719 доллар, 2021 йилда - 1 956 долларни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

2018 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 1 669 млн долларни ташкил этиши кутилмоқда. 2019 йилда бу рақам 2 200 млн доллар, 2020 йилда - 2 685 млн, 2021 йилда - 4 100 млн долларни ташкил этиши прогноз қилинган. 

Top