15:54 / 06.12.2018
8384

Amazon компанияси омборида роботнинг хатоси билан 20дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди

Фото: AP Photo / Brandon Bailey

АҚШдаги Amazon компанияси омборида робот тасодифан айиқларни чўчитиш учун мўлжалланган аэрозолли баллонни тешиб қўйиши оқибатида йигирма тўрт киши касалхонага ётқизилди, деб хабар берди Washington Post газетаси. 

Ҳодиса Нью-Жерси штатидаги Трентон шаҳри яқинида содир бўлган. Қайд этилишича, 80 киши ўзини ёмон ҳис қилган ва нафас олишга қийналаётганидан шикоят қилган. 

Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар қилишича, 24 киши касалхонага ётқизилган бўлиб, улардан бирининг аҳволи оғир.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.

Top