16:28 / 12.12.2018
9090

Росгвардия митингларни тарқатишга мўлжалланган зирҳли машиналар учун 200 млн рубль сарфлайди

Фото: Reuters / Scanpix

Росгвардия митингларни тарқатиш учун фойдаланиладиган «Урал-4320ВВ» зирҳли автомобиллар сотиб олиш учун қарийб 200 миллион рубль сарфлайди. Бу ҳақдаги маълумот давлат харидлари порталида эълон қилинди.

Ҳужжатларга кўра, 2019 йилда давлат мудофаа буюртмаси доирасида 15та зирҳли машина сотиб олинади, уларнинг ҳар бири 13 миллион рубль туради.

«Урал» 2014 йилда Россия Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинларида пайдо бўлганди. Ўшанда ИИВ ИҚ махсус топшириқли «Витязь» маркази қўмондони ўринбосари, полковник Константин Бистров машина митинглар ва мувофиқлаштирилмаган бошқа акцияларни тарқатиш учун «идеал» мос тушишини айтганди.

18 тонна оғирликка эга автомобиль олтинчи синфдаги ҳимояга эга зирҳли корпус билан жиҳозланган (у калибри 7,62 миллиметр бўлган СВД милтиғидан отилган ўққа бардош беради) ҳамда зиҳрланган устки қисми ва бешинчи синфдаги ҳимояга эга ён томонлари бор. Корпус 18 кишидан иборат экипажни икки килограмм портловчи моддалар портлатилишидан ҳимоя қила олади. Машина тезлиги соатига 90 километрга чиқади, юриш масофаси - тахминан 1100 километр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Росгвардия раҳбари Виктор Золотов «ор-номусини ҳимоя қилиш» учун мухолифатчи Алексей Навальнийни судга берганди.

Top