Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада икки ҳафта ичида митинг қоидаларини бузиш билан боғлиқ 39 та иш очилди
Алексей Навалний хотирасига гул қўйиш чоғида ҳибсга олинганларнинг хатти-ҳаракатлари «мувофиқлаштирилмаган оммавий акцияда иштирок этиш» деб баҳоланди, дея хабар бермоқда ҳуқуқ ҳимоячилари.
Мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний вафотидан кейин икки ҳафта ичида, 16 февралдан 28 февралгача Москва судлари митинг ўтказиш қоидаларини бузганлик бўйича 39 та маъмурий иш қўзғатган. Бу ҳақда 10 март, якшанба куни кечқурун Москва шаҳар умумий юрисдикция судлари расмий порталига таяниб «Правозащита» ва «Судебные кроссовки» Telegram-каналлари ёзди.
«Ушбу ишларнинг 8 таси ҳали кўриб чиқилмаган, биттаси полицияга қайтарилган, қолганлари бўйича қарорлар чиқарилган, шундан атиги 15 таси эълон қилинган - уларнинг аксарияти Ғам девори ва Соловецкий тошига гул қўйиш билан боғлиқ», дейилади постда.
Қайд этилишича, 17 феврал куни камида уч киши Навалний хотирасига гул қўйиш билан боғлиқ иш юзасидан маъмурий ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганларнинг ҳаракатлари пиёдалар ҳаракатига тўсқинлик қилувчи «мувофиқлаштирилмаган оммавий акцияда иштирок этиш» деб баҳоланди.
Суд яна бир қанча фуқароларни жамоат ишлари ёки жаримага ҳукм қилди, дея хабар беради нашр.
Алексей Навалний хотирасига бағишланган митингларда қўлга олишлар
Россия мухолифати етакчиларидан бири Ямал-Ненец автоном округидаги колонияда вафот этгани 16 феврал куни маълум бўлди. Алексей Навалний 1 март куни Москвадаги Борисов қабристонига дафн қилинди. «ОВД-Инфо» инсон ҳуқуқлари лойиҳасига кўра, Россия шаҳарларида сиёсатчи хотирасига бағишланган митингларда ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.
Одамлар Москвадаги Алексей Навалний қабрига ҳамда Россия Федерацияси пойтахти ва бошқа шаҳарларида сиёсий қатағон қурбонлари ёдгорликларига мухолифатчининг дафн маросими ўтказилган кундан кейин ҳам гуллар олиб келишда давом этди.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026