10:00 / 12.12.2018
11788

Страсбургда отишма. Тўрт киши ҳалок бўлди, яна ўн киши жароҳатланди

Фото: REUTERS/Vincent Kessler

Франциянинг Страсбург шаҳри марказида отишма юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлди ва яна 10 инсон жароҳат олди, деб хабар қилмоқда Le Figaro Қуйи Рейн департаменти (унда Страсбург жойлашган) расмийларига таянган ҳолда.

Отишма маҳаллий вақт билан кечки соат саккизлар атрофида (Тошкент вақти билан 23:00) шаҳардаги рождество ярмаркаси яқинида бошланган. Ҳужум қилган шахс оломонга қарата ўт очди. У воқеа жойида жароҳатланди, аммо қочиб кетишга улгурди. Ҳозирча уни қўлга олишнинг уддасидан чиқишмаган.

Фото: REUTERS/Christian Hartmann

Le Figaro маълумотига кўра, гумонланувчи 29 ёшда, унинг исми Шарифдир. Хабар қилинишича, 11 декабрь куни эрталаб полиция уни ҳибсга олишни режалаштирган, аммо эркак ўз уйида бўлмаган. BFM TV канали маълумотларига қараганда, гумонланувчи радикаллар билан алоқадор.

Top