09:04 / 13.12.2018
5330

Баъзи давлатлардан санитария-эпидемиология назоратидан ўтказилиши лозим бўлган маҳсулотларни олиб кириш тақиқланди 

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Республикаси президенти “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳамда мунтазам янгиланадиган санитария-эпидемиология ва фитосанитария вазияти номақбул бўлган давлатларнинг рўйхатига кирувчи мамлакатлардан санитария-эпидемиология ва фитосанитария назоратидан ўтказилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг олиб кирилиши тақиқланди.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда санитария-эпидемиология, ветеринария ва фитосанитария назорати чегара хизматларининг фаолиятини танқидий ўрганиш натижалари бўйича улар томонидан назорат функцияларининг бажарилишини такомиллаштириш, самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади.

Top