13:00 / 14.12.2018
31740

Speedtest навбатдаги рейтингни эълон қилди. Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича нечанчи ўринда?

Фото: Fotolia

Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингини эълон қилди, унда ноябрь ойи якунлари бўйича дунёдаги симсиз ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотлар бор.

Мобил интернет тезлиги жиҳатидан Ўзбекистон икки ўринга кўтарилди ва энди 123 ўриндан 108-поғонани эгаллаб турибди (10,44 Мбит/с).

Сим билан уланувчи интернет тезлигида мамлакат бир позицияга кўтарилди ва энди 126 давлат ичида 111-ўриндан жой олди (9,98 Мбит/с).

Исландия мобил интернет тезлиги бўйича рейтинг етакчисига айланди (72,54 Мбит/с), Сингапур - симли интернет тезлигида (185,25 Мбит/с).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда интернет умумий ўтказиш қобилияти 10 мартага ўсгани, энди интернет тезлигида «гача» қўшимчаси ишлатилмаслиги хабар қилинганди.

Top