15:58 / 24.12.2018
17705

Лавров қуролланиш пойгасида «ўта жиддий хато» юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди

Фото: РИА Новости

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, АҚШнинг қуролланиш пойгасига қаратилган сиёсати томонлар «ўта жиддий хатога йўл қўядиган» вазиятга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Вазирнинг фикрига кўра, Қўшма Штатлар ўзининг «геосиёсий амбициялари»га «жуда кўп» эътибор қаратмоқда. Шунингдек, Лавровнинг сўзларига кўра, АҚШ ўз фойдасига қараб ўзгармаётган «глобал ҳақиқатларга» «мослаша олмаяпти». Шу боис, Америка томони ташқи сиёсатда «тажовузкорлик»ни афзал кўрмоқда, дея хулоса қилди ТИВ раҳбари.

«Куч воситаларига асосланган бундай можароли йўналиш муқаррар равишда глобал хавфсизлик архитектурасининг мувозанатсизлигига олиб келади, қуролланиш пойгасига хизмат қилади. Хато нархи ёки ўзаро тушунмовчилик ўта жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган вазият ҳам юзага келиши эҳтимолдан йироқ эмас», - дея таъкидлаб ўтди Лавров. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров Украина билан уруш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирганди.

Top