14:26 / 25.12.2018
13543

Мирзиёев 11 ойда хорижий мамлакатларга 13 та ташрифни амалга оширди. Ўзбекистонга 8 та давлат раҳбари келди

Фото: Getty Images

Ўтиб бораётган йилда жаҳоннинг етакчи давлатлари билан ўзаро манфаатли алоқалар сезиларли жадаллашди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги. 

«Қисқа вақт ичида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифлари ва хорижий раҳбарлар билан музокаралари натижасида Россия, Беларусь, АҚШ, Хитой, Франция ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатлари, Туркия, Миср ҳамда Осиё-Тинч Океани минтақаси ва Яқин Шарқнинг муҳим давлатлари билан стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди», - дейилади ТИВ сайтида.

2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида давлат раҳбарлари даражасида 21 та ташриф, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг хорижий мамлакатларга 13 та ташрифи (2 та давлат ташрифи - Тожикистон ва Ҳиндистонга, 2 та расмий ташриф - АҚШ ва Францияга, 9 та ишчи ташриф – кўп томонлама тадбирларда иштирок этиш учун) амалга оширилди. 

Ўзбекистонга 8 та давлат (Афғонистон, Беларусь, Миср, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия) раҳбарлари ташриф буюришди.

Top