08:28 / 11.01.2019
12437

Саудия Арабистонида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга аёллар сони ҳисоблаб чиқилди

Фото: Arabian Business

Саудия Арабистонида аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга рухсат берган подшоҳлик фармони кучга кирганидан буён, 40 мингдан ортиқ шундай гувоҳнома берилди. Бу ҳақда Saudi Gazette хабар қилмоқда.

Шунингдек, нашрдан айтишларича, Саудия ҳукумати яқин вақт ичида мамлакатнинг турли туманларида аёллар ҳайдовчиликка ўқиши мумкин бўлган 14та махсус марказ очишни режалаштирмоқда.

Саудия Арабистони ҳукумати аёлларга 2017 йил охирида автомобиль ҳайдашга рухсат берди. Тегишли фармон 2018 йилнинг ёзида кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ саудиялик аёлларга никоҳлари бузилгани ҳақида смс-хабарлар жўнатилиши хабар берилганди.

Top