19:36 / 15.01.2019
6474
Реклама

​“Қишлоқ қурилиш банк” ва KfW IPEX-Bank ўртасида 50 миллион евро миқдорида шартнома имзоланди

2019 йил 14 январь куни Берлинда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида “Қишлоқ қурилиш банк” ва KfW IPEX-Bank (Германия) ўртасида 50 млн. евро миқдорида шартнома имзоланди.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Имзоланган битим KfW IPEX-Bank билан “Қишлоқ қурилиш банк" ўртасида йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун минимал суммаси 3 млн. евро ва 10 йилгача муддатга мўлжалланган узоқ муддатли кредит линиясини тақдим этишда янги ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади. 

Шартнома доирасида Германия, Европа иттифоқи ва бошқа давлатлардан замонавий ускуналарни сотиб олиш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадларига сармоялар йўналтириш кўзда тутилмоқда. Бу эса кичик бизнес корхоналари салоҳиятини, ишлаб чиқариш қувватларини янада оширишга ва янги иш ўринларига замин яратади.

Ўзбекистон ва Германия молия муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги давлатларимиз ўртасида шиддат билан ривожланаётган иқтисодий ҳамкорлик муносабатлари ривожига хизмат қилади.

KfW IPEX-Bank KfW гуруҳининг банк бирлиги бўлиб, у 2008 йилда гуруҳ аъзоси сифатида ташкил этилган. KfW IPEX-Bankнинг асосий вазифаси - лойиҳа ва экспортни молиялаштириш соҳаларида Германия ва Европадаги компанияларнинг иқтисодиёти ва фаолиятини қўллаб-қувватлашдан иборат. Банк активлари 30,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Қўшимча маълумот учун: 

Телефон: (+99878) 150-93-39

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: https://t.me/QQBANK

Facebook:FB.com/official.qqb.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top